15:35 / 05.01.2022
8919

Булунғур тумани собиқ ҳокими вилоят ИИБда масъул лавозимга тайинланди

Фото: ИИБ ахборот хизмати

Булунғур тумани собиқ ҳокими Самарқанд вилоят ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган. Бу ҳақда вилоят ИИб ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2022 йил 5 январ куни Самарқанд вилояти ИИБ Транспортда хафвсизликни таъминлаш бошқармасида ИИВ ТХТББ бошлиғи полковник Р.А.Ташпўлатов, шунингдек, вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосарилари полковник Ф.У.Раҳматов ҳамда подполковник Э.М.Алкаров иштирокида шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ҳамда қонунчиликка риоя қилиш масалаларига бағишланган учрашув ўтказилган.

Фото: ИИБ ахборот хизмати

Қайд этилишича, учрашувда Самарқанд вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган подполковник Баҳодир Баҳромов шахсий таркибга таништирилган.

Маълумот учун, Баҳодир Баҳромов ўтган йил декабрида ўз аризасига кўра бошқа ишга ўтиши муносабати билан Булунғур тумани ҳокими лавозимидан бўшатилган ва ўрнига Самандар Остонов туман ҳокими этиб тайинланганди. Баҳромов муқаддам Самарқанд шаҳар ИИБ бошлиғи бўлган.

Top