Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда турар жой биноларини нотурар мулк объектига ўтказиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
Самарқанд вилояти Булунғур туманида пул эвазига турар жой биноларини нотурар мулк объектига ўтказиб беришни ваъда қилган шахс ушланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Қайд этилишича, департаментнинг Булунғур туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда С.С. исмли шахс фуқаро А.Х.нинг ишончига кириб, унга фуқаро Ж.Р.га тегишли ер майдонида қурилган турар жой биноларини нотурар мулк объектига ўтказиб бериши эвазига 6 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
23:09 / 04.07.2026
Зарафшон дарёси “чегарадан чиқди”: темирйўл лойиҳасида бу ҳисобга олинмаганми?
19:25 / 03.07.2026
“Зарафшон дарёсида сув сарфи кескин ошгани сабаб бўлди” – Самарқандда темирйўл ўтказилган дамба ўпирилганига изоҳ берилди
17:00 / 25.06.2026
Меҳнат инспекцияси Адиз Бобоевга огоҳлантириш юборди
15:20 / 19.06.2026