Ўзбекистон | 07:58 / 07.01.2022
9412
1 дақиқада ўқилади

Банк ходими фуқаронинг картасидан 45 миллион сўм пулини ечиб олди

2021 йил 28 декабрь куни Чуст туманида яшовчи, 1968 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилди, деб хабар бермоқда Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Фото: Getty Images

У ўзининг номига расмийлаштирилган АТБ “Агробанк”га тегишли пластик картасидан 45 600 000 сўм пулларини номаълум шахс ечиб олганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Чуст туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган банк ходими содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Чуст туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 29 декабрь куни ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид