Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония Ўзбекистонга қарши ўртоқлик учрашувини бекор қилди
Ўзбекистон миллий жамоасининг 2022 йилдаги дастлабки ўйини – Японияга қарши ўртоқлик учрашуви бекор бўлди.
Фото: KUN.UZ
ЎФА хабарига кўра, Япония футбол ассоциацияси мамлакатдаги коронавирус бўйича вазият сабабли Токиодаги ўйин бекор қилингани ҳақида Ўзбекистон футбол ассоциациясига маълум қилган.
«Дунёнинг кўплаб мамлакатларида коронавируснинг «омикрон» штаммига қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар амалга ошириляпти. Хусусан, айни кунларда Японияда ҳам карантин чоралари кучайтирилмоқда. Шу сабабли ҳукумат тавсиясига кўра, Япония футбол федерацияси 21 январь куни Ўзбекистон миллий жамоасига қарши бўлиб ўтиши режалаштирилган ўртоқлик учрашувини бекор қилишга мажбур бўлди», - дейилади ЎФА хабарида.
Маълум қилинишича, айни вақтда ЎФA мутахассислари ва Ўзбекистон миллий жамоаси мураббийлар штаби январь ойида бошқа рақиб билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш борасида иш олиб бормоқда.
Японияга қарши ўйин қолдирилган бўлса-да, Сречко Катанец шогирдларининг 2022 йилги режа бўйича иккинчи учрашуви – Янги Зеландияга қарши баҳс 1 февраль куни Дубайда ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси Катанец қўл остида 4та ўртоқлик ўйинида 3 мағлубият (Швеция 1:2, Иордания 0:3, Грузия 0:1) ва бир ғалаба (Малайзия 5:1) қайд этилишига қарамай, Ўзбекистон ФИФА рейтингида ўз ўрнини (84) сақлаб қолди.
Мавзуга оид
10:53 / 25.12.2025
Япония Марказий Осиёда 3 триллионлик янги лойиҳаларни режалаштирмоқда
19:14 / 21.12.2025
Мирзиёевнинг Японияга ташрифи давомида 12 млрд доллардан ортиқ қийматдаги келишувларга эришилди
17:12 / 20.12.2025
“Ҳукуматингиз кўмагини доимий ҳис қилишни истаймиз” – Toyota Tsusho минтақавий директори
16:59 / 20.12.2025