Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония Ўзбекистонга техник ёрдам ажратади
Япония ҳукумати “Ўзбекистон – Япония маркази” лойиҳасининг VI босқичини амалга ошириш учун дастлабки баҳолашга кўра 2,9 миллион АҚШ доллари миқдорида техник ёрдам ажратади.
Президентнинг “Япония билан техник ҳамкорлик доирасида “Ўзбекистон – Япония маркази (VI босқич)” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, “Ўзбекистон – Япония маркази” лойиҳасининг VI босқичи Япония ҳукумати томонидан тақдим этиладиган техник ёрдам маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Дастлабки баҳолаш натижаларига кўра, мазкур маблағ ҳажми 2,9 миллион АҚШ долларини ташкил этади.
Шунингдек, қарор билан Ўзбекистон – Япония маркази фаолиятини янада ривожлантиришга қаратилган амалий чора-тадбирлар режаси ҳам тасдиқланди.
Лойиҳа икки давлат ўртасидаги техник ҳамкорликни мустаҳкамлаш, кадрлар салоҳиятини ошириш ҳамда бизнес ва таълим соҳаларидаги алоқаларни кенгайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
21:30 / 16.07.2026
Toyota 2027 йилги Crown моделини намойиш этди
10:17 / 16.07.2026
Ўзбекистонга яна жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келади
14:46 / 15.07.2026
Парламентлараро иттифоқ Ўзбекистон тажрибасини намуна сифатида кўрсатди
20:40 / 27.06.2026