Бухоро вилоятининг Пешкў ва Қоровулбозор туманларига прокурор тайинланди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар бермоқда.
Бош прокурорининг буйруғига асосан адлия маслаҳатчиси Шуҳрат Ҳикматов Қоровулбозор тумани прокурори лавозимида иш бошлади. У тайинловга қадар Пешкў тумани прокурори лавозимида фаолият юритиб келаётганди.
Қоровулбозор тумани прокурори лавозимида ишлаб келган Собир Қурбонов эса Пешкў тумани прокурори бўлди.