09:52 / 12.01.2022
8104

НКМК 2021 йилда қанча соф фойда олгани маълум қилинди

Фото: НКМК

Навоий кон-металлургия комбинатининг 2021 йилдаги соф фойдаси 11,3 трлн сўм бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда комбинат матбуот хизмати хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Навоий кон-металлургия комбинати томонидан 2021 йилда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 54,2 трлн сўмга бажарилган.

Ўтган йилда комбинатда инвестиция дастури доирасида 621,1 млн долларлик маблағ ўзлаштирилиб, 3,4 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилган. Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 442,2 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган ва тармоқлараро саноат кооперацияси доирасида 4,2 трлн сўмдан кўпроқ маҳсулот харид қилинган.

Шунингдек, маҳсулот таннархини камайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўрсаткичлари 103,4 фоизга бажарилгани маҳсулот таннархини қарийб 1,1 трлн сўмга (6,7 фоизга) камайтириш имконини берган.

Top