19:04 / 15.01.2022
20193

Россияни санкцияларнинг 18 хил сценарийси ва «кучли оғриқ» кутаётгани айтилди

АҚШнинг нуқтайи назарига кўра, «дипломатик ечим учун эшик ҳали ҳам очиқ».

Фото: AP Photo/Ivan Sekretarev

АҚШ Россия Украина ҳудудига бостириб кириши эҳтимоли учун санкцияларнинг 18 хил сценарийсини тайёрлади. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби ўринбосари Виктория Нуланд Financial Times нашрига берган интервьюсида айтди.

«18 хил сценарий тўғрисида олдиндан айтмоқчи эмасман. Шунчаки агар Россия бу тажовузни амалга оширадиган бўлса, иттифоқчиларимиз билан кучли оғриқ беришга тайёрлигимизни айтаман», — деди у.

Нуланднинг қўшимча қилишича, АҚШ нуқтайи назарида «дипломатик ечим учун эшик ҳали ҳам очиқ», Вашингтон Россияга хавфсизлик кафолатлари бўйича ёзма жавоб тайёрламоқда.

«Айрим масалалардаги кескинликни дипломатия ёрдамида пасайтириш мумкин деб ҳисоблаймиз», — деди Нуланд.

Россия ўтган йил декабрда АҚШ ва НАТОга хавфсизлик кафолатлари бўйича таклифларини берганди. Ушбу таклифлар бўйича бир нечта учрашув бўлиб ўтди. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, музокаралар муваффақиятсиз якунланган.

Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top