Ўзбекистон | 18:39 / 17.01.2022
34413
2 дақиқада ўқилади

«Малика» савдо мажмуаси ва «Пойтахт» бизнес маркази сотилди

«Малика» савдо мажмуаси — 125 млрд сўмга, «Пойтахт» бизнес маркази — 164 млрд сўмга, «Билдирсой» оромгоҳи (Канат йўли билан бирга) — 107 млрд сўмга сотилган.

Фото: Давлат активларини бошқариш агентлиги

Давлат активларини бошқариш агентлиги бир қатор активларининг хусусийлаштирилгани ҳақида маълумот берди.

Қайд этилишича, давлат тендер комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ қуйидаги давлат кўчмас мулк объектларининг оммавий савдо жараёнлари ғолиблари белгиланди:

“Пойтахт бизнес мажмуаси” МЧЖ мулкий мажмуаси бўйича савдоларда “Quadro IH DMCC” (БАА) компанияси 164 млрд сўм харид қийматини бирйўла тўлаш ҳамда таъмирлаш-тиклаш ишлари учун 6 млн долларидан кам бўлмаган миқдорда инвестиция киритиш шарти билан;

“Малика” савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси бўйича савдоларда “Premium Prime Service” МЧЖ 125 млрд  сўм харид қийматини бирйўла тўлаш ҳамда таъмирлаш-тиклаш ишлари учун 100 млрд сўм миқдорида инвестиция киритиш ва 250та янги иш ўринларини яратиш шарти билан;

“Билдирсой оромгоҳи” дам олиш маскани (Канат йўли билан бирга) бўйича савдоларда “Ulkan Mulk” МЧЖ 107 млрд сўм харид қийматини бирйўла тўлаш шарти билан савдо ғолиби деб топилган.

Шунингдек, дарахт ва буталарнинг кесилишига жорий этилган мораторий талабларига риоя қилиниши алоҳида белгилаб қўйилган.

Мавзуга оид