Мурод Назаров меҳрибонлик уйидан 9 нафар болани фарзандликка олди
“Декабр ойида бизга бир деганда яна 7 қиз ва 2 ўғилнинг ота-онаси бўлиш бахти насиб этди. Биз бунга 10 йилдан бери ҳаракат қилаётган эдик, бундан жуда хурсандмиз”, деди тадбиркор Мурод Назаров Kun.uz билан суҳбатда.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
16 январ куни ижтимоий тармоқларда таниқли тадбиркор Мурод Назаровнинг оилавий сурати ва у меҳрибонлик уйидан 9 нафар қизни фарзандликка олиб, эндиликда фарзандлари сони 14 нафарга етгани ҳақида хабар тарқалди.
Kun.uz мухбири маълумот олиш мақсадида Мурод Назаров билан боғланди. Тадбиркор 9 болани фарзандликка асраб олганини тасдиқлаб, интернетдаги хабарларда бироз ноаниқлик борлиги, уларнинг икки нафари ўғил эканини айтди.
“Бундай неъмат бизга бир ой аввал инъом этилди. Бу маълумотни ҳозирча фақат яқинларимиз билан баҳам кўриб, фарзандларимиз бирор гўзал натижаларга эришган паллаларда оммага маълум қилишни ният қилгандик. Аммо кимдир яхши ниятда ижтимоий тармоқларда эълон қилибди.
Лекин тарқалаётган маълумотлар бироз нотўғри талқин қилинибди. Декабр ойида бизга бир деганда яна 7 қиз ва 2 ўғилнинг ота-онаси бўлишлик бахти насиб этди. Биз бу ҳолатга 10 йилдан бери ҳаракат қилаётган эдик, бундан жуда хурсандмиз”, деди Мурод Назаров.
Бунгача тадбиркорнинг 3 қиз ва 2 ўғли бор эди. У эндиликда Instagram саҳифасидаги таништирув изоҳини “14 нафар фарзанднинг отаси” дея ўзгартирган.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 00:21
-
Туркияда сайёҳларнинг картасидан 29 млн доллар ўғирлаган гуруҳ аъзолари ушланди
Жаҳон | 22:58 / 07.06.2025
-
Илон Маск АҚШ президенти билан зиддият ортидан янги партия тузишни таклиф қилди
Жаҳон | 22:08 / 07.06.2025
-
Жеймс Кукнинг афсонавий Endeavour кемаси топилди
Жаҳон | 21:48 / 07.06.2025
Мавзуга оид

19:38 / 04.07.2024
“Япониядаги тутинган дадам солиқ тўлашнинг аҳамиятини тушунтирган” — Токиода Мурод Назаров билан суҳбат

14:54 / 22.02.2024
Nest One ҳақида тарқатилган миш-миш рад этилди

19:16 / 04.04.2023
“Меҳрибонлик уйидаги муҳит бўйича олдинроқ тегишли органларга маълумот берганмиз” – Миллий гвардия масъули

16:02 / 08.09.2022