Ўзбекистон | 07:24 / 17.01.2022
23831
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда «Спарк» иштирокидаги ЙТҲда икки нафар ўсмир ҳалок бўлди 

Фото: ИИББ ахборот хизмати

Яшнобод туманида ўлим билан якун топган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Тошкент шаҳар ИИББ ҳолат бўйича маълумот берди.

16 январь куни Яшнобод туманида соат 03:20 да 102 тизимидан тушган хабарга кўра, шу куни соат 03:00 лар атрофида Шоҳимардон кўчасида ҳайдовчи – 2005 йилда туғилган, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган Ё.Р. ишонч қоғозисиз “Спарк” русумли автоуловини бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотиб йўл четидаги темир панжарага урилган.

Натижада, “Спарк” автоулови ҳайдовчиси Ё.Р. олинган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган. “Спарк” автоулови йўловчиси – 2008 йилда туғилган А.Э. ҳам олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.

ИИББ маълумотида айтилишича, ЙТҲ сабаби - “Спарк” автоулови ҳайдовчиси автоулов тезлиги юқори бўлганлиги сабабли рул бошқарувини йўқотган.

Мазкур факт бўйича Ўзбекистон Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид