Ўзбекистон | 15:09 / 18.01.2022
6432
1 дақиқада ўқилади

Наманганда туғилмаган фарзандини сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Фото: AP

Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида истиқомат қилувчи 32 ёшли аёл ҳали туғилмаган, беш ойлик боласини  1000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган пайтида тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи томонидан қўлга олинди

Қайд этилишича, ҳомиладор аёлнинг уч нафар фарзанди бўлиб, тўртинчи болани дунёга келтиришни истамаган. Кейинчалик у ушбу туғилажак зурриёдини сотиш эвазига даромад топиш илинжида бўлиб, туғилажак фарзандини сотиб олиши учун ўзи яшайдиган тумандан талабгор топади. Бунинг эвазига эса бир хонали уй олиб беришини талаб қилган. 

Бола олмоқчи бўлган фуқаро уй олиб бериш учун моддий имкониятлари чекланганини айтиб, ушбу талабни рад этган. Кейинчалик бола 1000 АҚШ долларига баҳоланган. Аёл туғилажак боласига 500 доллар пулни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид