Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дам олиш кунлари ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда - «Ўзгидромет»
Бугун Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуёшли ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Каспий денгизидан циклон кириб келишида республиканинг шимолида баъзи жойларда бироз қор ёғади, Қорақалпоғистонда, Сурхондарё вилоятида кечга томон бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 7-12 даража илиқ, шимолда 3 даража совуқ-2 даража илиқ атрофида бўлади.
Фото: Kun.uz
“Ўзгидромет” хабарига кўра, эртага совуқ антициклон республиканинг барча ҳудудларини қамраб олади. Ўзбекистонда булутли ва совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, республика бўйича ёмғир ва қор кўринишидаги бироз ёғингарчилик бўлади, тоғли ҳудудларда қор ёғади, ҳарорат кундузи 0-5 даража илиқдан ошмайди.
21-22 январь кунлари совуқ фронт ўтишида республика бўйича шамол 17-22 м/с гача кучайиши мумкин.
Якшанба куни ёғингарчилик тўхтайди, фақат республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида бироз ёғингарчилик сақланиб туради. Кечаси совуқ кучаяди ва 0-5 даража, шимолда 5-10 даража совуқ атрофида бўлади, кундузи ҳаво ҳарорати 3-8 даража илиқни ташкил этади.
Дам олиш кунлари циклон таъсирида туман ҳосил бўлади, кўринувчанлик ёмонлашади. 21-23 январда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.
Мавзуга оид
01:56
Олимлар инфаркт ва об-ҳаво орасида боғлиқлик борлигини аниқлашди
11:14 / 13.03.2026
Ҳафта охирида ҳарорат кўтарилиши давом этади
16:10 / 11.03.2026
“Дарахтларни асраш учун чорваларимгача сотдим” – водийда боғбонлар совуқдан қандай ҳимояланмоқда?
13:42 / 10.03.2026