11:28 / 21.01.2022
19731

Ўзбекистонга бир йилда 8,1 миллиард доллар халқаро пул жўнатмалари юборилди

2021 йилда халқаро пул ўтказмалари орқали республикага 8,1 млрд АҚШ доллари миқдорида валюта маблағлари келиб тушган. Бу ҳақда Марказий банк шарҳида маълум қилинди.

Фото: Shutterstock

Қайд этилишича, ушбу кўрсаткич 2019 - 2020 йилларга нисбатан (6 млрд доллар) 34 фоизга ошган.

Халқаро пул ўтказмалари орқали республикадан 1,6 млрд АҚШ доллари миқдорида валюта маблағлари четга жўнатилган.

2021 йил давомида ташқи савдо айланмасининг жадаллашиши кузатилди. Экспорт тушумлари ҳажми (олтин экспортини ҳисобга олмаганда) ўтган йилга нисбатан 34 фоизга ўсиб, 11,6 млрд долларга етди. Импорт тўловлари ўтган йилга нисбатан 25 фоизга ошиб, 25,7 млрд долларни ташкил этди.

Ички валюта бозорида чет эл валютасига бўлган талабнинг умумий ҳажми 2021 йилда 26,1 млрд долларни ташкил этиб, 2019 ва 2020 йилларнинг тегишли даврларига нисбатан мос равишда 1,7 ва 1,3 баробарга ошди.

Ички валюта бозорида чет эл валютасидаги умумий таклиф ҳажми 2021 йилда 22,9 млрд долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,6 баробарга ўсди (2020 йилда – 14,3 млрд доллар, 2019 йилда – 11,7 млрд доллар).

Top