Халқ таълими ходимлари малака ошириш курсларида қатнашади
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Фото: Depositphotos
Ҳужжат президентнинг «Халқ таълими соҳасидаги илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинди.
Узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мақсади - ходимларнинг эгаллаб турган лавозимлари, мутахассислиги ёки дарс берадиган фанлари бўйича касбий ва педагогик маҳорати доимий равишда ўсиб боришини, уларнинг илғор педагогик ва ахборот технологиялари, шунингдек, ўқитишнинг интерактив усуллари бўйича касбий билимлари, малака ва кўникмалари мунтазам равишда янгилаб борилишини таъминлаш ҳамда уларни давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари ва соҳага оид қонунчилик билан мунтазам таништириб боришдан иборат.
Узлуксиз касбий ривожлантиришда таълим олишнинг қуйидаги шаклларидан фойдаланилади: ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим олиш; ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим олиш; масофавий таълим; дуал таълим; мустақил таълим; малака оширишнинг муқобил шакллари.
Ҳар бир халқ таълими ходимининг узлуксиз касбий ривожлантириш жараёнида тўплаган кредит баллари электрон платформа томонидан қўшиб чиқилади ва натижаси унинг шахсий кабинетида акс эттирилади, шунингдек, буюртмачи - халқ таълими ҳудудий бошқарув органлари эътиборига ҳавола қилинади.
Узлуксиз касбий ривожлантириш бўйича таълим дастурлари талабларини муваффақиятли бажарган тингловчиларга тегишли равишда давлат намунасидаги қуйидаги ҳужжатлар: малака ошириш тўғрисидаги сертификат - белгиланган кредит балларини жамғаргандан сўнг; қайта тайёрлаш тўғрисидаги диплом - камида 576 соат ҳажмда таълим дастурларини муваффақиятли ўзлаштиргандан сўнг, якуний аттестация натижасига кўра берилади.
Тасдиқланган низом билан қуйидаги тартиблар ҳам белгиланган: электрон платформа орқали малака ошириш; узлуксиз касбий ривожлантириш натижаларини жамлаш ва баҳолаш ҳамда сифатини назорат қилиш; узлуксиз касбий ривожлантиришни молиялаштириш ва бошқалар.
Қарор билан Вазирлар Маҳкамасининг "Педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига ўзгартиришлар киритилди.
Тавсия этамиз
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Паутина» операцияси аниқ тарих дарсликларига киритилади — Зеленский
Жаҳон | 00:20
-
Германияда мактаб ўқувчиларига «эрта пенсия» тайинлаш таклифи илгари сурилди
Жаҳон | 23:06 / 01.06.2025
-
Бангладеш суди собиқ бош вазир Шайх Ҳасинани ҳибсга олиш ордерини берди
Жаҳон | 22:27 / 01.06.2025
-
Терговдаги қийноқлар, арзонлашган доллар ва АҚШдаги ўзбек лоббиси — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:10 / 01.06.2025
Мавзуга оид

10:42 / 01.05.2025
Маҳаллий корхоналар мутахассислари хорижда малака оширади

13:35 / 03.03.2025
Айрим педагогларга тўғридан тўғри малака тоифаси берилади

14:31 / 01.02.2025
Британия Ўзбекистон давлат хизматчилари учун малака ошириш дастурларини ташкил этади

08:10 / 25.09.2024