11:11 / 24.01.2022
24747

«Ўзгидромет» ҳафталик об-ҳаво тўғрисида маълумот берди

Дам олиш кунлари совуқ ва нам ҳаво массаларининг кириб келишидан сўнг бугун эрталаб Ўзбекистон бўйича кам булутли об-ҳаво ўрнашди.

Фото: Kun.uz

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун ва кейинги икки кун давомида республиканинг барча ҳудудларида бироз шамол билан асосан кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. 

Кечалари ва эрталабки соатларда 0-3 даража совуқ, баъзи жойларда 5 даража совуққача бўлган бироз манфий ҳарорат сақланиб туради. Кундуз кунлари қуёш нурлари ҳавони иситади, аммо ҳарорат 5-8 даража илиқдан ошмайди. Шимолда кечалари 6-9 даража совуқ, кундуз кунлари 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати бироз кўтарилади, республика ҳудудининг катта қисмида ҳарорат кечалари 0-5 даража илиқ, кундуз кунлари 8-10 даража илиқ, баъзи жойларда 12 даража илиққача бўлади.

Жума куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида (Фарғона водийсидан ташқари) ёмғир ёғади, шимолда ва республиканинг тоғли ҳудудларида ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

Top