Ҳиндистон компанияси Наманганда замонавий агросаноат кластери ташкил этади

Фото: Kun.uz
Вазирлар Маҳкамасининг “Наманган вилоятида замонавий агросаноат кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Наманган вилояти ҳокимлиги ва “Indo Organics” акциядорлик жамияти қўшма корхонаси (Ҳиндистон) томонидан Наманган вилоятида агросаноат кластери ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилади.
Мазкур лойиҳа доирасида каннабис ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун Наманган вилоятидаги қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерлар ҳисобидан 3,7 минг гектар ер майдони 25 йил муддатга ижара ҳуқуқи асосида каннабис етиштириш фаолияти учун ҳамда 2 гектар ер майдони ишлаб чиқариш комплекси қуриш учун ўрнатилган тартибда лицензия олиш ва ер участкаси норматив қийматининг икки баравари миқдоридаги пул маблағини депозитга қўйиш шарти билан ажратиб берилади.
Наманган вилояти ҳокимлиги Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан биргаликда инвесторга ер участкаси норматив қийматининг икки баравари миқдоридаги пул маблағи депозитга қўйилгандан сўнг Наманган вилояти Поп тумани Чодак массиви Қўшминор ҳудудидаги қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган 3,7 минг гектар ер майдонини белгиланган тартибда ажратиб берилишини ҳамда 25 йил муддатга ижара шартномаси тузилишини таъминлайди.
Агросаноат кластери ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш доирасида қуйидагилар инвесторнинг инвестиция мажбуриятлари ҳисобланади:
- қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришнинг замонавий ва самарали услубларини, илғор агротехник ва сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш;
- Наманган вилоятида агросаноат кластери лойиҳасини амалга ошириш учун умумий қиймати 45 млн доллар тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда каннабис ўсимлигини қайта ишлашнинг самарали усулларини ва уларни чуқур қайта ишлаш технологияларини жорий этиш;
- етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ҳамда 100 фоиз экспортга йўналтириш;
- илмий-тадқиқот муассасалари билан биргаликда каннабис ўсимлигининг ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларининг бирламчи уруғчилигини ташкил қилиш, янги навлари ва дурагай уруғларини яратиш ҳамда улар маҳсулотларини қайта ишлашнинг самарали технологияларини яратиш бўйича тадқиқотлар олиб бориш.
Тавсия этамиз
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Июнда об-ҳаво нисбатан салқин бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 16:47 / 10.06.2025
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Росатом» Ўзбекистонда кичик ва катта АЭС қуради
Жаҳон | 16:13
-
Ўзбекистон Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий амалиёти юзасидан чуқур хавотир билдирди
Ўзбекистон | 15:38
-
Исроил Эроннинг бир нечта генераллари ва олимларини ўлдирди
Жаҳон | 15:37
-
Лондонда "Ўзбекистон ҳуқуқ куни" бизнес-форуми ташкил этилади
Ўзбекистон | 15:21
Мавзуга оид

22:51 / 27.05.2025
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди

23:54 / 26.05.2025
Наманганда «Сўнгги қўнғироқ» вақтида қизларнинг сочи ёниб кетди

17:17 / 22.05.2025