2021 йилда бюджет ташкилотларида ишловчи 3050 киши коррупцияга қўл урди
2021 йилда давлат органлари ва ташкилотларида ишловчи 3050 нафар ходим томонидан 4 186 та ҳолатда коррупцион жиноят қайд этилган. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳисоботида маълум қилинди.

Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш агентлиги матбуот котиби Дурдона Очилова 2021 йил давомида коррупцияга қарши курашиш соҳасига оид статистик рақамларни Kun.uz'га тақдим этди.
Қайд этилишича, йил давомида манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда коррупциянинг олдини олишга қаратилган 26 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари ишлаб чиқилган ва ҳозирда ушбу ҳужжатлардан 8 таси қабул қилинган.
2021 йилда Давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижроси бузилганлиги билан боғлиқ 142,7 млрд сўм миқдоридаги моддий зарар етказилишига доир ҳолатлар аниқланган. Аниқланган коррупция ҳолатлари юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим қилиниб, Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан умумий 49 та жиноят иши ва 24 та маъмурий ишлар қўзғатилган.
Таҳлилларга кўра, 2021 йилнинг ўтган 12 ойи мобайнида 6 294 нафар шахслар томонидан 7 953 та коррупцион ҳолатлар билан боғлиқ жиноятлар содир этилган.
Шундан, давлат органлари ва ташкилотлари зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларни бажаришга оид 3 050 нафар шахс томонидан 4 186 та коррупцион ҳолат билан боғлиқ жиноятлар ҳисобга олинган.
Шунингдек, Аксилкоррупция агентлигига 2021 йилда келиб тушган 4 901 та мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан 53 та тақдимнома, 9 та огоҳлантириш ҳамда 58 та сўровномалар киритилган.
“Жисмоний ва юридик шахслар томонидан энг кўп таълим, суд, қурилиш соҳаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаат қилинган.
Ўрганишлар натижасида, қонун ҳужжатларига зид равишда чиқарилган 32 та қарор бекор қилинди, тақдим этилган ҳужжатларга асосан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан 11 та жиноят иши қўзғатилди, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан 24 та маъмурий жавобгарлик ҳамда 8 та интизомий жавобгарлик чоралари қўлланилди”, – дейилади агентлик матбуот котиби Kun.uz'га тақдим қилган маълумотда.
Қўшимча қилинишича, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан 2021 йил давомида халқаро ҳамкорликка оид 10 та ҳужжат (меморандум, ҳамкорлик дастурлари) имзоланган.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистонда россияликларни алдаш билан шуғулланган call-марказ ёпилди
Ўзбекистон | 19:30
-
Янгийўлда юк машинаси велосипедчи болани уриб кетди
Ўзбекистон | 19:10
-
Қоғозда ҳаммаси яхши, амалда-чи? Ичимлик суви таъминотида кенг кўламли камчиликлар аниқланди
Ўзбекистон | 18:51
-
Аргентина собиқ президенти Кристина Киршнер 6 йиллик қамоққа ҳукм қилинди
Жаҳон | 18:36
Мавзуга оид

10:06 / 21.04.2025
Бухорода ИИБнинг қатор мулозимлари ишдан олинди

23:54 / 13.03.2025
Индонезия президенти коррупционерлар учун қамоқхона қурилишини эълон қилди

13:20 / 13.03.2025
Бош прокуратурада жиноятчиликнинг олдини олиш масаласида идоралараро йиғилиш бўлиб ўтди

11:44 / 05.03.2025