Ўзбекистон | 07:59 / 26.01.2022
44072
1 дақиқада ўқилади
«Ўзгидромет» Тошкентдаги атмосфера аномалияси ҳақида маълумот берди
Жорий йилнинг 25 январь куни Тошкентга қалин туман тушди. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар бермоқда.
“Атмосферада ҳавонинг кучли совишини келтириб чиқарди ва намликнинг кичик зарраларида қаттиқ майда суспензиялар мавжуд бўлиб, улар сув томчилари билан бирга ерга тўпланади”, дейилади маълумотда.
“Ўзгидромет”нинг ҳаво ифлосланишини автоматик мониторинг олиб бориш станциялари маълумотларига кўра, РМ 10’нинг миқдори 111,2 мкг/м3 ни ташкил этади, бу Ўзбекистонда белгиланган максимал рухсат этилган концентрацияларнинг (рухсат этилган концентрацияси 500 мкг/м3) қийматларидан ошмайди.
Аввалроқ, 26 январь куни айрим ҳудудларга туман тушиши мумкин экани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
18:07
ИИВ тузилмасида Дониёр Тошхўжаев ва яна икки мансабдор лавозимидан озод этилди
18:52 / 23.11.2024
Президент Тошкентда «Хушнуд» маҳалласи аҳолиси билан учрашди
16:37 / 23.11.2024
Шавкат Мирзиёев: Тадбиркор — иқтисодиёт пойдевори, давлат таянчи
11:11 / 23.11.2024