Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 3 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Автоҳалокат натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
ЙҲХХ бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳодиса 2022 йил 26 январь куни соат 11:30 ларда юз берган.
Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Чингиз Айтматов ва КХАЙ кўчалари кесишган чорраҳада ҳайдовчи, 1997 йилда туғилган Б.Х. бошқарувидаги "Lacetti" русумли ҳамда ҳайдовчи, 1998 йилда туғилган С.З. бошқарувидаги "Vaz-2101" русумли ва ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган М.У. бошқарувидаги "Damas" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
15:21 / 03.06.2026
Гувоҳномаси йўқ икки йигитчанинг пойгаси ўлимлар билан тугади
17:39 / 02.06.2026
Тошкентда BYD йўловчи автобус билан тўқнашди
12:10 / 27.05.2026
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
18:35 / 26.05.2026