Урганчдаги чиқиндихонадан чақалоқ мурдаси топилди
Ижтимоий тармоқларда Хоразмда янги туғилган чақалоқ чиқиндихонага ташлаб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Хоразм вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.
Аниқланишича, 2022 йил 1 январ куни Урганч шаҳар А.Темур ва Гурлан кўчалари ўртасида жойлашган чиқинди ташлаш жойидан ўлик ҳолатда, етилмаган, қиз жинсига мансуб чақалоқ мурдаси топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Урганч шаҳар прокуратураси томонидан ўтказилаётган терговга қадар текширувда тайинланган Республика суд-тиббий экспертизаси илмий-амалий маркази Хоразм филиалининг 2-сонли хулосасида шахси номаълум, қиз жинсига мансуб чақалоқнинг ўлимига етилмаганлик ва ҳаётга лаёқатсизлик сабаб бўлганлиги кўрсатилган.
Эксперт хулосасига кўра, чақалоқ она қорнида 5,5 - 6 ой яшаган бўлиши мумкин, чақалоқ мурдасида тан жароҳатлари аниқланмаган, чақалоқнинг мурдасидан олинган қон ва ҳомила йўлдошида ҳомиладорликни жарроҳлик аралашувисиз эрта тугатишда қўлланиладиган синтетик препарат “мифепристон” дори воситаси қолдиқлари топилган.
Қайд этилишича, текширув давомида чақалоқнинг онаси аниқланмаган.
Ҳозирда терговга қадар текширув Урганч шаҳар прокуратураси томонидан давом эттирилмоқда, текширувнинг бориши вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Мавзуга оид

14:39 / 13.05.2025
Урганчга Хитойдан 30 та автобус олиб келинди

18:54 / 05.05.2025
Самарқандда аёл 7 ойлик чақалоғини кўчага ташлаб кетди

07:42 / 02.05.2025
БМТ: Исроил блокадаси туфайли Ғазодаги чақалоқларнинг 92 фоизи асосий озиқ-овқатдан маҳрум

20:33 / 01.05.2025