Ўзбекистон | 08:36 / 27.01.2022
4549
1 дақиқада ўқилади

Ёшлар ишлари агентлигининг қўшимча ваколатлари белгиланди

Фото: Kun.uz

“Ёшлар билан ишлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун президент томонидан имзоланди.

Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек фуқаролар Ёшлар ишлари агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларини вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилгани, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган ҳамда давлатнинг ижтимоий ёрдамига муҳтож бўлган вояга етмаганлар ва оилалар аниқлангани тўғрисида зудлик билан хабардор қилади.

Қонун билан агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг қуйидагилар бўйича ҳам ўз ваколатларини амалга ошириши белгиланди:

  • вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси;
  • ҳуқуқбузарликлар профилактикаси;
  • болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш.

Қонун билан агентлик ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги махсус ваколатли давлат бошқаруви органи экани кўрсатилган.

Мавзуга оид