12:34 / 28.01.2022
14941

Дам олиш кунлари ёмғирли об-ҳаво кутилмоқда - «Ўзгидромет»

Фото: KUN.UZ

Бугун Ўзбекистонга Эрон ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, шимолда қорга айланади, фақат Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 7-12 даража илиқ атрофида бўлади.

“Ўзгидромет” хабарига кўра, эртага кириб келиш фронти шарққа силжийди. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро вилоятларида ёғингарчилик тўхтайди, фақат республиканинг жанубий ва марказий туманларида кечаси ва эрталаб об-ҳавонинг беқарорлиги сақланиб туради. Фарғона водийси вилоятларида кун давомида ёмғир ёғиши кутилмоқда. Кундуз кунги ҳаво ҳарорати 3-8 даража илиққача пасайиши кутилмоқда.

28-29 январда салқин ҳаво массаларининг кириб келишида республика бўйича шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, 28 январда Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Жиззах вилоятларида 25-28 м/с гача, 29 январда Сурхондарё, Фарғона, Наманган, Андижон вилоятларида 17-22 м/с гача кучайиши мумкин.

Якшанба куни республика бўйича қуруқ ва салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушади. Ҳаво ҳарорати кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ атрофида бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 28-29 январда ёғингарчилик бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин, 30 январда ёғингарчилик кутилмайди. 28-31 январда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. 

Top