Ўзбекистон | 16:28 / 31.01.2022
3609
2 дақиқада ўқилади

2021 йилда ўзбекистонликларнинг уй сотиб олиш кўрсаткичи 16 фоизга ошди

Кўчмас мулк бозоридаги олди-сотдилар сони Наманган (48,6 фоиз), Бухоро (41,1 фоиз), Андижон (39,8 фоиз) ва Фарғона (33,6 фоиз) вилоятларида кескин ошган.

Фото: Kun.uz

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлилларига кўра, 2021 йилда Ўзбекистонда кўчмас мулк олди-сотдиси бўйича 248,2 мингта шартнома расмийлаштирилган. Бу 2020 йилга (216,2 минг дона) нисбатан 14,8 фоизга кўп.

Ҳудудлар кесимида кўчмас мулк бозорида олди-сотдилар сони 2020 йилга нисбатан фақатгина Тошкент вилоятида (0,9 фоиз) камайган.

Наманган (48,6 фоиз), Бухоро (41,1 фоиз), Андижон (39,8 фоиз) ва Фарғона (33,6 фоиз) вилоятларида эса кескин йиллик ўсиш кузатилган.

Таъкидланишича кўчмас мулк бозорида олди-сотдилар сони ҳар йили декабрь ойида сезиларли даражада ошади. 2020 йилнинг декабрида ўсиш суръати 20,9 фоизни, 2019 йилнинг декабрида эса 79,3 фоизни ташкил этган.

Аввалроқ, 2021 йил якунларига кўра, ҳудудлар кесимида уй-жой нархларининг энг баланд қиймати Тошкент шаҳри (1 кв метр учун 7 млн 952,3 минг сўм), Самарқанд (5 млн 745,1 минг сўм), Навоий (4 млн 356,1 минг сўм) ва Тошкент (4 млн 208,9 минг сўм) вилоятларида, энг паст нархлар эса Сирдарё (2 млн 715,7 минг сўм), Хоразм (2 млн 814,5 минг сўм) вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида (2 млн 879,9 минг сўм) қайд этилгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид