Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда янги туғилган чақалоқнинг жасади топилди
Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида янги туғилган чақалоқнинг жасади топилди. Бу ҳақда бош прокурор матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Ҳаёт Шамсиддинов хабар берди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотга кўра, Жалақудуқ туманида оила қурмаган аёл қиз чақалоқни дунёга келтириб ташлаб кетган, чақалоқ вафот этган.
Ҳаёт Шамсиддиновнинг хабар қилишича, Жалақудуқ туманида янги туғилган (қиз жинсли) чақалоқнинг жасади топилганлиги ҳолати юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Урганчдаги чиқиндихонадан чақалоқ мурдаси топилганди.
Хоразм вилоят прокуратурасига кўра, 1 январ куни Урганч шаҳрида жойлашган чиқинди ташлаш жойидан ўлик ҳолатда, етилмаган, қиз жинсига мансуб чақалоқ мурдаси топилган.
Эксперт хулосасига кўра, чақалоқ она қорнида 5,5 - 6 ой яшаган бўлиши мумкин, чақалоқ мурдасида тан жароҳатлари аниқланмаган, чақалоқнинг мурдасидан олинган қон ва ҳомила йўлдошида ҳомиладорликни жарроҳлик аралашувисиз эрта тугатишда қўлланиладиган синтетик препарат “мифепристон” дори воситаси қолдиқлари топилган.
Мавзуга оид
20:34 / 15.01.2026
Хатирчида 6 ойлик чақалоқ отаси оғзига пайпоқ тиқиши оқибатида вафот этди
14:07 / 27.12.2025
Екатеринбургда ташлаб кетилган ўзбекистонлик чақалоқ ватанга қайтарилди
22:23 / 06.10.2025
Тошкентда метро бекатида чақалоқ туғилди
18:46 / 29.09.2025