20:47 / 02.02.2022
9221

Америкалик олимлар локдаунлар бефойда эканлигини маълум қилди

Европа ва АҚШда локдаунлар ўлим даражасини атиги 0,2 фоизга камайтирган.

Фото: AP

АҚШдаги Жонс Ҳопкинс университети олимлари коронавирусга қарши курашда локдаунлар самарасиз эканлигини билдирди. Улар карантин чоралари ва ўз-ўзини изоляция қилишнинг самарадорлигини ўрганиш бўйича тадқиқотларни ўрганиб чиққанидан сўнг ана шундай хулосага келишди.

Олимлар локдаунлар ва ўз-ўзини изоляция қилишга оид 20 мингга яқин тадқиқотни ўрганиб чиқишди. Тадқиқот натижаларига кўра, локдаунлар коронавирусдан ўлим ҳолатлари камайишига деярли таъсир кўрсатмаган.

Европа ва АҚШда локдаунлар ўлим даражасини ўртача атиги 0,2 фоизга камайтирган, ўз-ўзини изоляция қилиш режимининг жорий этилиши эса ўлим даражасини 2,9 фоизга пасайтирган.

Олимларнинг хулосасига кўра, локдаунлар аҳоли саломатлигига салбий таъсир кўрсатмаган, аммо иқтисодий ва ижтимоий тўхтатилишларга олиб келган. 

Аввалроқ Дания Евроиттифоқда биринчи бўлиб барча COVID-чекловларни бекор қилганди.

Top