Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда халқаро университет ташкил этилади
Янги Наманган туманининг 2-тиббиёт коллежи ҳамда собиқ Диагностика маркази бино-иншоотларида Покистон Ислом Республикасининг The University of Lahore билан ҳамкорликда Наманган халқаро университети ташкил этилади.
Наманган халқаро университетида тиббиёт соҳасига талаб ва эҳтиёжлардан келиб чиқиб, тиббиёт, стоматология, фармацевтика, IT, халқаро ҳуқуқ ва бизнес йўналишлари бўйича факультетлар ташкил этилиши белгиланган.
Лойиҳани ишга тушириш муддати 2022/2023 ўқув йилидан бошланиши белгиланмоқда. Битирувчиларга Ўзбекистон Республикаси олий таълими тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган давлат ва хорижий ҳамкор намунасидаги диплом берилади. Университетда малакали тиббиёт ходимлари етиштиради.
Наманган Халқаро университетида ҳар йили қабул қилинадиган талабаларнинг 10 фоизгача ўқитиш учун имтиёзли таълим грантлари, 5 йил муддат ичида 600 минг долларлик грантларни талабаларга ажратиш кўзда тутилган.
Инвесторлар томонидан бинони таъмирлаш учун 5,0 млн доллар тўғридан тўғри хорижий инвестиция киритиш белгиланган.
Мавзуга оид
11:46
Наманганда қалбаки доллар сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
15:13 / 15.06.2026
Наманганда таълим тизими мансабдори тезкор тадбирда қўлга олинди
17:37 / 04.06.2026
Наманганда терговчи ва адвокат пора билан ушланди
10:59 / 20.05.2026