Спорт | 16:48 / 05.02.2022
13844
1 дақиқада ўқилади

Германиялик 49 ёшли конькичи аёл Олимпиадада қатнашиб, рекорд ўрнатди

Клаудия Пехштайн фаолиятидаги саккизинчи Олимпиадада қатнашмоқда. У беш марта олтин, икки мартада кумуш ва бронза медаллари совриндори бўлган.

Фото: РИА Новости

Германиялик конькичи Клаудия Пехштайн Пекиндаги қишки Олимпиада ўйинларида иштирок этган энг ёши улуғ аёлга айланди.

3000 метрга конькида югуриш мусобақаларида қатнашган 49 ёшли Пехштайн ҳозирча охирги ўринни эгаллади, аммо масс-старт мусобақаларида ҳам иштирок этади.

Пехштайн фаолиятидаги саккизинчи Олимпиадада қатнашмоқда. У Ўйинларда беш марта олтин, икки мартада кумуш ва бронза медаллари совриндори бўлган.

Қишки Олимпиада 4 феврал куни бошланди ва 20 февралгача давом этади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид