Ўзбекистон | 15:24 / 05.02.2022
1062
2 дақиқада ўқилади

Наманганда бетон тўсиққа урилган Spark йўловчиси шифохонада вафот этди

Наманган-Тошкент йўналишида Spark русумли автомашинасини бошқариб бораётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлнинг ўртасидаги бетон тўсиққа урилган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ЙТҲ 30 январь куни соат 03:20 ларда, Фарғона ҳалқа йўлининг 34 км.да, “Ором” МФЙ ҳудудида юз берган. Натижада, автомашинада 1974 йилда туғилган аёл йўловчи бош мия ёпиқ шикасти, қўшма шикаст ташхиси билан шифохонада кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамай, 1 февраль куни вафот этган.

Бундан ташқари, автомобиль ичида бўлган вафот этган аёлнинг қизи пешона соҳаси йиртилиши, чап оёқ сон суягининг ёпиқ синиши ташхиси билан, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 2004 йилда туғилган қиз бош мия ёпиқ шикасти, қўшма шикаст ташхиси билан, Наманган шаҳрида яшовчи, 1997 йилда туғилган фуқаро кўкрак қафасининг эзилиши, ўнг оёқ болдир суягининг ёпиқ синиши ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Абдували Қурбонов
Тайёрлаган Абдували Қурбонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид