Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда талончилик қилган андижонлик шахс Қашқадарёда ушланди
У Жиззахда талончилик билан тортиб олган телефонини Самарқанд вилоятидаги маиший техника дўконларидан бирининг сотувчисига сотиб юборган.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг хабар беришича, 2022 йил 3 февраль куни Жиззах вилояти Мирзачўл туманида яшовчи 18 ёшли У.М. Жиззах шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилган.
У аризасида, 2022 йил 3 феврал куни соат 19:30ларда Жиззах шаҳар Ўратепалик маҳалласи ҳудудида ёлғиз кетаётган вақтида, номаълум шахс уни уриб, тан жароҳати етказиб, 1,4 миллион сўмлик “А10S” русумли телефон аппарати ҳамда 200 минг сўм нақд пулларини талончилик йўли билан тортиб олиб, номаълум томонга яширинганини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлар давомида, ушбу жиноятни Андижон вилояти Олтинкўл туманида истиқомат қилувчи, муқаддам судланган, 19 ёшли Х.А. содир этгани аниқланиб, у Қашқадарё вилоятида ушланган.
Дастлабки суриштирувда қонунбузар телефонни Самарқанд вилоятидаги маиший техника дўконларининг бирида, ўзиники эканини айтиб 720 минг сўмга сотиб юборганини маълум қилган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Х.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
08:47 / 16.05.2026
Кореяга ишчи визаси олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик фош этилди
09:44 / 19.04.2026
Жиззах вилоятида автобус ЙТҲга учради
16:30 / 30.03.2026
Жиззахда симёғоч қулаши оқибатида уч қорамол нобуд бўлди
08:53 / 18.03.2026