Ўзбекистон | 14:32 / 08.02.2022
9489
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда янги туғилган чақалоқ кўчага ташлаб кетилгани айтилмоқда

Нукус шаҳрининг эски шаҳар қисмида янги туғилган чақалоқ кўчага ташлаб кетилган. Бу ҳақда Қорақалпоғистондаги ижтимоий тармоқларда ёзилмоқда.

Хабар қилинишича, воқеа бугун, 8 феврал куни тунги соат 03:00 лар атрофида юз берган. Instagram’даги Fivecity.karakalpakstan'га кўра, янги туғилган чақалоқ киндиғи боғланмасдан кўчага ташлаб кетилган.

Хабарда айтилишича, воқеага гувоҳ бўлганлар 103 қисқа рақамига мурожаат қилган. Шундан кейин тез ёрдам бўлимидан Икрам Жуманиязов келиб чақалоққа биринчи тиббий ёрдам кўрсатган. Чақалоқ ўғил болалиги, оғирлиги 3 кг 700 грамм эканлиги маълум бўлган.

Kun.uz ҳолатга ойдинлик киритиш учун Қорақалпоғистон Республикаси СВВ ва Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси билан боғланди. Расмийлар вазиятни тўлиқ ўрганиб, батафсил маълумот берилишини маълум қилишди.

Мавзуга оид