16:31 / 08.02.2022
7772

Халқаро пресс-клубга янги раис сайланди

Фото: Юксалиш

Жалолиддин Усмонов 8 февраль куни Халқаро пресс-клуб раиси этиб сайланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

У 2021 йилнинг 13 июлидан буён Марказий сайлов комиссияси раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — матбуот котиби лавозимида фаолият юритиб келаётганди. 2020 йилнинг 17 мартидан Олий Мажлис Сенати раисининг матбуот котиби бўлган, унга қадар Халқаро пресс-клубда бўлим бошлиғи, ижрочи директор сифатида меҳнат қилган.

Февраль ойи бошида Халқаро пресс-клубнинг аввалги раиси Шерзодхон Қудратхўжа ўз хоҳишига кўра лавозимидан кетган Фирдавс Абдухолиқов ўрнига Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси раиси этиб сайланганди.

Top