Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда ота фарзандларига алимент ўрнига уй берди
Зарафшон шаҳрида ота фарзандларига алимент ўрнига 3 хонали уй берган. Бу ҳақда Kun.uz’га МИБ вилоят бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро судининг қарорига кўра, қарздор З.Н.дан ундирувчи Г.М.га икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун даромаднинг маълум қисмини ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати бюронинг Зарафшон шаҳар бўлими иш юритувига олинган ва ижро ҳаракатлари олиб борилган.
Тушунтириш ва тарғибот тадбиридан сўнг ота фарзандлари учун улар вояга етгунга қадар ҳисобланган қарз ўрнига Зарафшон шаҳрида жойлашган кўп қаватли турар жойдан 3-хонали уйни фарзандларининг онаси номига расмийлаштириб берган.
Мавзуга оид
09:55
Навоийда ИИБ терговчиси пора олишда қўлга тушди
09:00 / 01.07.2026
Тошкент ва Навоийда мансабдорлар пора билан ушланди
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
18:42 / 05.06.2026