Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда боқувчисини йўқотганлик нафақасини олиш ёши узайтирилди
“Фуқароларнинг ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун президент томонидан имзоланди.
Қўшимчаларга мувофиқ, ногиронлик пенсиялари Чернобил АЭСдаги авария оқибатида III гуруҳ ногирони бўлган шахсларга ҳам тўланади. Илгари фақат I ва II гуруҳ ногиронларига тўланиши белгиланганди.
Оиланинг меҳнатга қобилиятсиз аъзолари (болалар, ака-укалар, опа-сингиллар ва набиралар) ёши 18 ёшгача этиб белгиланди. Илгари 16 ёшгача эди.
Ўқувчилар ва талабалар ўқиши давомида, 23 ёшгача боқувчисини йўқотганлик нафақасини олиши мумкинлиги белгиланди. Илгари 18 ёшгача эди.
Болани парваришлаш таътилининг иш стажига қўшиладиган даври 6 йил этиб белгиланди. Илгари жами 3 йилдан кўп бўлмаган давр киритилган.
Мавзуга оид
21:32 / 07.04.2026
Ўзбекистонда пенсия миқдори қандай ҳисобланади?
16:56 / 07.03.2026
Қирғизистонда уч ёшгача бўлган ҳар бир бола давлатдан нафақа олади
15:41 / 03.02.2026
Камбағаллик чегарасидаги оилаларга нафақа ва ёрдам 6 ойга тайинланади
09:12 / 10.01.2026