Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дам олиш кунлари ёмғир қорга айланади - «Ўзгидромет»
Бугун Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат республиканинг шимолий ҳудудларига Шимолий Кавказ ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда, Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз ёғингарчилик бўлади.
“Ўзгидромет” хабарига кўра, ҳаво ҳарорати кундузи 10-15 даража илиқни, шимолда 3-8 даража илиқни ташкил этади. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда чанг кузатилади.
Эртага нам ва салқин ҳаво массасининг кириб келиши мамлакат барча ҳудудларини қамраб олади. Республика бўйича баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда, фақат шимолий ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳарорат кечаси ва кундузи 2-7 даража илиқни ташкил этади. Қорақалпоғистонда ва Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда чанг кузатилади.
Якшанба куни фақат Қорақалпоғистоннинг баъзи жойларида бироз қор ёғиши мумкин, қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 2 даража совуқ - 3 даража илиқни, кундуз куни 5-10 даража илиқни ташкил этади. Шимолда шамол 17-22 м/с гача, баъзи жойларда эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушади.
Эртага, 12 февралда республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик кузатилади, баъзи жойларда кучли бўлади. 1 февралдан 13 февралгача республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.