Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қарздорлик муддатини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинади
Шартномавий муносабатлар фуқаролик қонунчилиги билан тартибга солинади ва ўз мажбуриятларини бажармаган субъектлар шартнома шартларига ёки фуқаролик қонунчилигига кўра жавобгар бўлади.
Адлия вазирлиги томонидан “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида” қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Лойиҳада қуйидаги ўзгартиришлар назарда тутилмоқда:
- дебиторлик ва кредиторлик қарзи муддатларини ўтказиб юборганлик;
- корхоналарнинг ҳисобварақларида тегишли маблағлар бўлган ҳолда тўловларни амалга оширишнинг белгиланган муддатларини бузганлик;
- шартнома мажбуриятларини бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик оқибатида хўжалик юритувчи субъектларга мулкий зарар етказганлик учун маъмурий жавобгарликлар бекор қилинмоқда.
Ҳозирда шартнома тарафлари ўз мажбуриятларини бажармаганлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида маъмурий жавобгарлик ҳам белгиланган.
Бу шартнома тарафларига мажбуриятни бажармаганлик учун иккита таъсир чораси қўлланилишига, яъни ҳам маъмурий, ҳам мулкий жавобгарликка тортилишига олиб келмоқда.
Лойиҳа Қонунчилик палатасига кўриб чиқиш учун киритилди, дейилади Адлия вазирлиги хабарида.
Мавзуга оид
21:53 / 18.05.2026
Сотувчи харидорнинг қонуний талабини бажармаса, электрон платформа зиммасига ҳам масъулият юкланади
21:46 / 18.05.2026
Автомобил одометрини ўзгартириб, бу ҳақда харидорни огоҳлантирмаганлик учун жавобгарлик белгиланади
21:12 / 14.05.2026
Иссиқхонани иситишда мазут, битум ва шина ёққанлик учун жарималар белгиланди
12:21 / 09.05.2026