09:15 / 12.02.2022
3064

ФВВ Чимёнда қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Чимёнда қор кўчиш хавфи ҳақида эълон қилди. 

Фото: vestikavkaza.ru

ФВВ маълумотига кўра, 2022 йил 12 февраль куни соат 08:00 дан 13 февраль куни соат 08:00 гача Чимён ҳудудида қор кўчкиси хавфи эълон қилинди.

«Ҳурматли фуқаролар! Эҳтиёткорлик чораларини кўришингизни ва «Диққат! Қор кўчиши хавфи мавжуд» белгиси билан чекланган жойларга кирмасликни сўраймиз», дейилади ФВВ хабарида.

Бугун, 12 февраль куни республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 3 даража совуқ - 2 даража илиқ бўлади.

Top