Ўзбекистон | 11:32 / 14.02.2022
23172
1 дақиқада ўқилади

«Ўзгидромет» ҳафталик об-ҳаво тўғрисида маълумот берди

Бугун кундуз куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича об-ҳавони жанубий Урал ҳудудларидан кириб келган нам ва совуқ антициклон белгилайди. Республика ҳудуди бўйича баъзи жойларда ёмғир ва қор кўринишидаги бироз ёғингарчилик бўлади. Тоғларда қор ёғади, кучли бўлиши мумкин.

Фото: Kun.uz

 “Ўзгидромет” хабарига кўра, баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, Қорақалпоғистон ва Навоий, Жиззах, Сурхондарё, Фарғона вилоятларининг айрим жойларида шамол тезлиги 25-28 м/с гача етиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 2-7 даража илиқдан ошмайди.

Ҳафта ўртасигача совуқ антициклон таъсири сақланиб туради. Республика ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Асосан кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7 даража совуққача, республиканинг шимолида 8-10 даража совуққача пасаяди, кундузи 2-5 даража илиқ атрофида бўлади.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида Ўзбекистон ҳудуди бўйича кучсиз шамолли қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Тунги совуқлар заифлаша бошлайди, кундуз кунлари эса ҳаво ҳарорати 8-11 даража илиққача кўтарилади. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

14 февралдан 18 февралгача республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид