Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон вилоятидаги икки туманга янги ҳокимлар тайинланади
Бугун, 18 феврал куни Андижон вилоятининг Пахтаобод ва Хўжаобод туманларига янги ҳоким тайинланади.
Хўжаобод тумани фаоллар залида вилоят ҳокими иштирокида ўтказилиши белгиланган Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясига тайёргарлик кўрилмоқда. Унда ташкилий масала кўрилади.
Шу вақтгача вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият олиб бораётган Ўткирбек Илҳомович Шукуров Хўжаобод тумани ҳокими сифатида иш бошлайди.
У 2020 йил 9 сентябрдан буён туман ҳокими сифатида фаолият олиб бораётган Зоҳиджон Зокиржонович Аҳмадалиев ўрнини эгаллайди. З.Аҳмадалиевнинг янги иш жойи ҳақида маълумот берилмаган.
Шунингдек, Пахтаобод туманида ҳам янги ҳоким иш бошлайди. Ушбу лавозимга шу кунга қадар вилоят марказий банк бошлиғи бўлиб ишлаётган Элёрбек Тўлқинович Усмонов тайинланади.
У 2018 йилдан буён ушбу лавозимда ишлаётган Маҳмуджон Турсунович Бозоров ўрнини эгаллайди.
Мавзуга оид
12:21 / 22.12.2025
Андижонда бозор растаси қулади (видео)
18:19 / 08.07.2025
Андижонда хизмат вақтида пичоқланиб вафот этган профилактика инспектори «Жасорат» медали билан тақдирланди
09:00 / 04.07.2025
Хўжаободда профилактика инспекторини пичоқлаб ўлдирган шахс ушланди
20:39 / 02.07.2025