Ўзбекистон | 09:05 / 18.02.2022
11752
1 дақиқада ўқилади

Сергелидаги автодўконда йирик ёнғин содир бўлди

Сергели туманида жойлашган автодўконда ёнғин юз берди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳодиса юзасидан расмий маълумот тақдим этди.

Фото: ФВБ

Бугун, 18 февраль куни соат 03:30 да Тошкент шаҳар Сергели тумани «Бунёдобод» МФЙ Янги Сергели кўчасида жойлашган юк автомобиллари ва эҳтиёт қисмларини сотиш дўконида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида туман ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 7 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 03:36 да етиб бориб, ёнғин соат 03:58 да қуршаб олинган ва соат 04:10 да бартараф этилган.

Ёнғин натижасида дўконнинг 900 квадрат метр майдонида ички шифт қисми ва ташқи алюкобонд қопламаси ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Мавзуга оид