Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Синоптиклар дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди
Бугун кундуз куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича кеча бошланган ҳавонинг исиши давом этади. Республиканинг барча ҳудудларида қуруқ ва кам булутли об-ҳаво кутилмоқда, кундузи ҳаво 10-13 даража илиққача кўтарилади.
“Ўзгидромет” хабарига кўра, дам олиш кунлари республика ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат 19 февралда Сурхондарё вилоятида, 20 февралда Самарқанд, Жиззах, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ва ҳўл қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади.
Тунги совуқлар аста-секин чекинади, кундуз кунлари эса ҳарорат кўпроқ баҳор фасли учун хос бўлган қийматларгача кўтарилади. 20 февралга келиб, ҳарорат кечаси 2-7 даража илиққача, кундуз куни эса термометр устуни 15-17 даража илиқ, жанубда 18-20 даража илиққача етади.
Мавзуга оид
12:27 / 26.06.2026
Ҳафта охирида ўзгарувчан ҳаво кузатилади
20:01 / 22.06.2026
Қурғоқчил ҳаво: жазирама ҳафта фермерлар учун қандай хавфлар туғдиради?
11:37 / 22.06.2026
Ҳафта давомида айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин
09:15 / 22.06.2026