Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда айиқ қафасига ташлаб юборилган қизалоқ шифохонадан уйига қайтди
Тошкент ҳайвонот боғида айиқ қафасига ташлаб юборилган қизалоқ 21 февраль куни республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказидан уйига қайтарилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, барча тиббий кўриклар ижобий натижа кўрсатгани ва боланинг руҳий ҳолати меъёрида экани инобатга олиниб, унга яқинлари ҳамроҳлигида уйига рухсат берилган. Қизалоқ ҳозирча бувисининг қарамоғида бўлади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан жажжи бемор З.А.нинг 18 ёшга тўлгунига қадар саломатлигини доимий назорат қилиш учун Болалар миллий тиббиёт маркази ва унинг директори, тиббиёт фанлари доктори Алишер Шарипов шахсан масъул этиб белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, 28 январь куни Тошкент ҳайвонот боғида ёш аёл номаълум сабабларга кўра одамларнинг кўз олдида ўз қизини айиқ қафасига ташлаб юборган. Айиқ қизалоққа зарар етказмаган. Ҳайвонот боғи ходимлари айиқни ички хонага олиб киришга муваффақ бўлишган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 2-қисми “в” банди (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Қизалоқнинг онаси қўлга олинган. Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
15:19 / 27.10.2025
Тошкент марказида изғиб юрган чиябўри ушланди
16:59 / 05.04.2025
Паркентда шерлар қурбони бўлган қоровул иши бўйича суд ҳукми ўқилди
16:41 / 24.02.2025
Тошкентда учиб юрган калхат ҳайвонот боғига қайтарилди
13:39 / 14.02.2025