Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда учиб юрган калхат ҳайвонот боғига қайтарилди
Ҳайвонот боғида ўсган ва ёввойи табиатда яшашга мослашмаган қуш Тошкент ҳайвонот боғи ва Экология вазирлиги ходимлари томонидан ушланди.
Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек туманидаги метро бекати яқинида калхат йиртқич қуши учиб юргани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Тошкент ҳайвонот боғи маъмурияти хабарига кўра, калхат «ўз уйига» қайтарилган.
«Бизнинг Қумой Ғўша кичик саргузаштга отланган кўринади! У бир неча кун шаҳарни ўрганди, лекин охир-оқибат ўз уйидан яхши жой йўқлигини тушунди. Тошкент ҳайвонот боғи ва Экология вазирлиги ходимлари унинг ҳаракатларини диққат билан кузатиб борди ва керакли пайтда унга уйга қайтишга ёрдам берди. Ғўша қанотлари катта бўлса-да, у ҳайвонот боғида ўсган ва ёввойи табиатда яшашга мослашмаган. Бу ерда унга керак бўлган ҳамма нарса бор: мутахассисларнинг ғамхўрлиги, тўғри танланган овқатлар ва ўзини қулай ҳис қиладиган шароит. Энди Ғўша яна уйида – ҳордиқ чиқариб, тўйиб овқатланиб, қайтганидан мамнун кўринади!», дейилади хабарда.
Калхатнинг ҳайвонот боғини қандай тарк этгани ҳақида маълумот хабарда келтирилмаган.
Мавзуга оид
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026