Ўзбекистон | 09:00 / 22.02.2022
19212
1 дақиқада ўқилади

Chevrolet Tracker автомобилининг тўлиқ циклини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

UzAuto Motors компаниясида маҳаллийлаштиришни ошириш ва импорт ҳажмини қисқартириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бу компаниянинг 2022 йил учун режаларида акс этган.

Фото: UzAuto Motors

Айнан шу иш доирасида 600 турдаги бутловчи қисмларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш бўйича 23 та лойиҳа реализацияси назарда тутилган. Бунинг натижасида эса маҳаллийлаштириш даражаси 56 фоизга ошади.

Истеъмолчилар учун қизиқарли бўлган яна бир лойиҳага кўра, 2022 йилда Chevrolet Tracker автомобилининг тўлиқ циклини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Яхши янгиликлардан яна бири — шу кунларда «Ўзавтосаноат» «Tesla» автомобилларининг асосий рақобатчиси бўлган Хитойнинг BYD электрокарларини ишлаб чиқарувчи йирик компания билан келишувга эришди.

Таъкидлаш жоизки, «Ўзавтосаноат» сўнгги тўрт йил ичида катта йўлни босиб ўтди. Бугун эса ҳукумат кўмаги ва иқтисодий ислоҳотлар туфайли тармоқ рақобат шароитида ишлашга тайёр. «Ўзавтосаноат» АЖ республика фуқароларининг манфаатлари йўлида бозорни максимал тўлдиришни ўзининг бурчи деб билади.

"UzAuto Motors" Ахборот хизмати Ⓣ

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид