Ўзбекистон | 08:29 / 22.02.2022
2925
1 дақиқада ўқилади

Зангиотада газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Тошкент» газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Getty Images

Зангиота тумани Туркистон ҳудуди, Тарнов маҳалласини табиий газ билан таъминловчи ерости ўрта босимли газ қувурида газ сизиб чиқиш (авария) ҳолати аниқланган.

Шу сабабли, 2022 йил 22 февраль куни соат 09:00 дан 17:00 га қадар юқорида кўрсатилган манзилда 895 та аҳоли хонадонида ва 5 та табиий газ улгуржи истеъмолчида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид