Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ahadmix Group: “Жамоамиз - бизнинг кучимиз”
AhadMix Group 11 йилдан буён тадбирлар ва маросимларни юқори савияда безатиш ва ўтказиб бериш, LED экранларни ижарага бериш ва сотиш билан шуғулланиб келади. Ҳамкорларнинг дидини нозик англайдиган компания бу борада пойтахтдаги етакчи брендга айланган.
AhadMix Group Ўзбекистондаги энг таниқли брендлар, тадбиркорлар ва хорижий компаниялар ваколатхоналари билан яқиндан ҳамкорлик қилади. Ўтказишни ўз зиммасига олган барча турдаги тадбирларнинг ёрқинлиги ҳамда унутилмас бўлишини таъминлайди.
Компания ҳамкорлари бу ердаги тажрибали ва ижодкор ходимларнинг сидқидилдан қилган меҳнатидан доим мамнун. Компания хизматининг эътиборли жиҳати шундаки, ҳар бир тадбир сценарийси аввало саҳна ортида синовдан ўтказилади. Инсонлар ҳаётидаги муҳим тадбирлар жараёнида ноқулайликлар юз бермаслиги учун барча ускуналар текширилиб, жараён назоратга олинади.
Ahadmix Group жамоаси ўз зиммасига олган тадбирларнинг дунё стандартлари даражасида ўтиши учун ҳаракат қилади. Бунинг учун жаҳон тажрибасини мунтазам ўрганиб бориш талаб этилади. Лойиҳадаги ҳар бир ходим ўз вазифасини аъло уддалаш учун интилади. Бундан эса ўтказиладиган тадбирларнинг янада ёрқин ва эсда қоларли тантанага айланиши шубҳасиз.
Компания раҳбари Аҳад Абдуллаев жамоани жисплаштириш йўлида ўз ходимларининг ҳар бирига индивидуал ёндашиб, қўллаб-қувватлайди ва рағбатлантиради. Балки шу сабабдандир, ходимлар ўзларининг муҳимлигини ҳис қилиб компания равнақига ҳисса қўшиш учун бор имкониятларини ишга солишмоқда.
2022 йилнинг 19 феврал куни Ahadmix Group жамоаси ёритиш ускуналари етказиб бериш билан шуғулланувчи ҳамкор - Ястреб Light-Sound System аҳли билан биргаликда бизнес-нонушта уюштиришди. Самимий ва юқори кайфиятда ўтган нонуштада компаниянинг ҳар бир ходими учун эсда қоларли бўлди. Чунки бу ерда уларнинг хизматлари алоҳида эътироф этилди ва шахсий сертификатлар топширилди.
“Жамоамиз – бизнинг кучимиз. Биз жамоамиз билан бир ёқадан бош чиқариб, бир оқимга қараб сузмоқдамиз. Бунда ҳамма ўз ишини юксак маҳорат билан бажаради ва биз доим елкама-елка энг яхши натижаларга эришамиз” дейди Аҳад Абдуллаев.
AhadMix Group – ҳамкорлик ва янгиликлар учун доим очиқ, компания вакиллари эса ўз устида ишлашдан тўхтамасликларини айтиб, бу борада барча тавсияларни қабул қилишади.
Батафсил маълумот учун: (+998) 94−657−33−33
Сайт: ahadmix.uz
Facebook: fb.com/ahadmixgroup
Instagram: instagram.com/ahadmix_group
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
10:47 / 27.04.2021
Эндиликда ташқи LED экранлар ёрдамида спорт янгиликлари ҳам ёритиб борилади
12:30 / 24.10.2020
Ahadmix Group ва Division ташқи реклама акциясини бошлашди
08:30 / 08.09.2020
Кичик тадбирларни ҳам унутилмас даражада ўтказинг - Ahadmix Group’дан дунё стандартларидаги хизматлар
09:00 / 21.01.2020