Тошкентда автобус оралиқ бекатлари намунавий дизайн асосида ташкил этилади
Тошкент шаҳар ҳокимининг “Тошкент шаҳрида намунавий дизайн асосида автобус оралиқ бекатларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Тошкент шаҳрида автобус бекатлари намунавий лойиҳасини йўловчилар, шу жумладан, аҳолининг имконияти чекланган гуруҳлари учун қулай шарт-шароитлар яратилишини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқиш ҳамда мазкур бекатлар жойлаштириладиган ер майдонларини электрон онлайн аукцион савдолари орқали тадбиркорлик субъектларига ижара ҳуқуқи асосида вақтинчалик фойдаланишга бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилган.
Қуйидагилар:
- Тошкент шаҳридаги автобус оралиқ бекатлари намунавий лойиҳаси;
- автобус бекатлари жойлаштириладиган ер майдонларини электрон онлайн аукцион савдолари орқали тадбиркорлик субъектларига ижара ҳуқуқи асосида вақтинчалик фойдаланишга бериш тўғрисидаги низом;
- автобус бекатлари жойлаштириладиган ер майдонларини электрон онлайн аукцион савдолари орқали тадбиркорлик субъектларига ижара ҳуқуқи асосида вақтинчалик фойдаланишга бериш механизми тасдиқланади.
Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари, Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармаси, Тошкент шаҳар Транспорт бошқармаси, Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси ва туман ҳокимликлари Тошкент шаҳри ҳудудидаги мавжуд автобус бекатлари жойлаштириладиган ҳудудларни хатловдан ўтказиб, автобус оралиқ бекатлари рўйхатини шакллантиради.
Ишлаб чиқилган намунавий лойиҳалар асосида Тошкент шаҳридаги 280 та автобус бекатлари 2022 йил якунига қадар электрон онлайн аукцион савдоларига жойлаштирилади.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкент-ситида LVMH флагман дўкони очилиши мумкин
Ўзбекистон | 23:57 / 11.06.2025
-
Ҳонгконг миллий хавфсизликка таҳдид туфайли биринчи марта видеоўйинни тақиқлади
Жаҳон | 23:50 / 11.06.2025
-
Трамп 9 минг ноқонуний мигрантни Гуантанамо қамоқхонасига юбормоқчи
Жаҳон | 23:15 / 11.06.2025
-
1-синфга қабул 20 июндан бошланади
Ўзбекистон | 22:45 / 11.06.2025
Мавзуга оид

00:00 / 10.06.2025
Навоий вилояти учун Хитойдан 60 та автобус олиб келинди

13:59 / 05.06.2025
Қозоғистонда Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобусда ёнғин чиқди

20:22 / 29.05.2025
Бухоро учун Хитойдан 27 та замонавий автобус харид қилинди

21:28 / 22.05.2025