Путин «тийиб турувчи кучлар»ни жанговар шай ҳолатга келтиришга буйруқ берди
Путин ядровий қуроллар билан таҳдид қилмоқда.
Россия президенти Владимир Путин мамлакат мудофаа вазири Сергей Шойгу ва қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимовга тийиб турувчи кучларни шай ҳолатга келтиришга буйруқ берди.
«Кўриб турибсизки, Ғарб давлатлари нафақат бизга қарши душманлик кайфиятидаги санкцияларни қўлламоқда, балки НАТОга аъзо давлат раҳбарлари давлатимизга қарши агрессив чиқишлар қилишмоқда. Шу сабаб мудофаа вазири ва бош штаб бошлиғига Россия армиясининг тийиб турувчи кучларини махсус жанговар шайлик ҳолатига келтиришга буйруқ бераман», деди Путин.
Маълумот учун, Стратегик тийиб турувчи кучлар Россия Қуролли Кучлари жанговар кучининг асоси бўлиб, Россия ва унинг иттифоқчиларига қарши тажовузни тўхтатиш, шунингдек, тажовузкорликни енгиш учун турли хил қуроллардан, шу жумладан ядровий қуролдан фойдаланиш учун мўлжалланган.
Мавзуга оид
17:53 / 23.11.2024
АҚШ разведкаси Путиннинг хориждаги мухолифлари ўлдирилишига оид махфий ҳужжатларни қисман очиқлади
16:33 / 23.11.2024
Меркел: Менда ҳеч қачон Путин бўйича иллюзиялар бўлмаган
12:21 / 23.11.2024
Путин: Россия жангда «Орешник» ракетасини синовдан ўтказишда давом этади
23:44 / 22.11.2024