Ўзбекистон | 11:49 / 28.02.2022
33288
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ҳудудига жуда иссиқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда - «Ўзгидромет»

Бугун Ўзбекистон ҳудудига Кавказ ҳудудларидан нам ҳаво массаси кириб келиши ҳисобига республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда қор ёғади, фақат Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. 

Фото: Kun.uz

“Ўзгидромет” хабарига кўра, баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 13-18 даража илиқ атрофида бўлади.

1 март куни республика ҳудудининг катта қисмида ёмғир ёғиши давом этади, аммо ёмғир кучсиз бўлади. Республиканинг шимолида ёғингарчилик тўхтайди.

2 март куни нам ҳаво массаси шарққа томон силжийди, фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши сақланиб туради. Ушбу кунда кундузи ҳаво ҳарорати булутли бўлади ва 12-17 даража илиқдан юқори бўлмайди.

Ҳафтанинг иккинчи ярмидан Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан жуда иссиқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда, бунинг натижасида ёғингарчиликсиз жуда илиқ об-ҳаво бўлади. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 18-23 даража иссиққача, жанубда ва чўл ҳудудларида 25-27 даража иссиққача кўтарилади, бу ушбу кунларнинг иқлимий меъёрларидан 10-12 даражага юқоридир.

Жуда илиқ ҳавонинг шиддатли кириб келиши 4 март куни шамолнинг 15-20 м/с гача кучайишига сабаб бўлиши мумкин. 28 февралда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

Мавзуга оид