Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда умуммиллий конституция имтиҳони ўтказилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қуйидагиларни назарда тутувчи 2022-2023 йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланади:
- шахс, давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларида аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш;
- жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда ҳуқуқий тарғиботнинг инновацион усулларини жорий қилиш;
- аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш;
- юридик таълимни, шунингдек юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ривожлантириш;
- ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг илмий асосларини тадқиқ этиш.
Адлия вазирлигининг фуқароларнинг конституциявий билимларини оширишга бўлган қизиқишларини рағбатлантириш мақсадида республика миқёсидаги умуммиллий конституция имтиҳонини ўтказиш таклифи маъқулланади.
2022 йил 1 сентябрга қадар Адлия вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда умуммиллий конституция имтиҳонини ўтказиш учун мавжуд платформани қуйидагиларни инобатга олган ҳолда модернизация қилади:
- платформада фуқароларнинг ёш даражалари бўйича ўзбек ва рус тилларида (зарурат бўлганида бошқа тилларда ҳам) тест синовларини ишлаш имкониятини яратиш;
- олий ва ўрта-махсус юридик маълумотли шахслар учун алоҳида тест синовларини киритиш;
- ҳар бир йўналишлар бўйича рейтингларни автоматик ҳисоблаш тизимини ишга тушириш;
- платформа фойдаланувчиларини жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами орқали идентификация қилиш имкониятини яратиш;
- платформанинг мобил иловасини ишлаб чиқиш.
2023 йил 1 декабрга қадар аҳолининг барча қатлами учун мўлжалланган «Юридик кутубхона» электрон тизими ва унинг мобил иловаси ишга туширилади.
Мавзуга оид
10:09 / 24.04.2026
Университетлар AI сабаб имтиҳон тизимини ўзгартирмоқда
23:33 / 17.04.2026
Мактабларда якуний давлат аттестация имтиҳонлари санаси белгиланди
23:21 / 24.03.2026
КХДР Конституцияси ўзгартирилди – унинг номидан «социалистик» сўзи олиб ташланди
18:52 / 15.11.2025